Биз ҳақимизда

Биз ҳақимизда

Мамлакатимиздаги ҳар тўртинчи-бешинчи эр-хотин Бепуштлик муаммосига дуч келаиб турибди. КЎп ҳолатларда муаммони анъанавий медицина усуллари ёрдамида ҳал этишга эришилади, аммо баъзан ёрдамчи репродуктив технологияларни, яъни сунъий уруғлантириш ёки сунъий уруғлантириш (ЭКУ) усулларини қўллаган ҳолда радикал чора қўлланиши талаб этилади. Сунъий уруғлантириш - бу пациент аёлнинг ҳомиладорлигига эришиши учун йўналтирилган, қўлланиши натижасида ҳомиладор бўлишининг айрим ёки барча босқичлари бўлғуси онанинг организмидан ташқарида амалга ошириладиган тиббиёт технологиялари ва даволаш усулларининг жамланма номидир. Бугунги кунда 2001 йилда ташкил топган репродуктив тиббиёт маркази - «YANGI INSON» клиникаси Ўзбекистонда ЭКУ муолажаларини ўтказувчи ягона тиббиёт муассасаси бўлиб ҳисобланади. «YANGI INSON»  клиникаси Бепуштликнинг барча турларини ташҳис қилиш ва даволашга ихтисослашган.