Асадов Хусан Даминович

Асадов Хусан Даминович

Клиника директори, шифокор – уролог-андролог, репродуктолог, т.ф.д., профессор, олий тоифали шифокор.

  • 1993 йилда Тошкент тиббиёт институтини тугаллаган (ТошТИ).
  • 1996 йилда  клиник ординатурани урология ихтиосолиги бўйича тугатган.
  • 2000 йилда номзодлик диссертациясини ёқлаган.
  • 2009 йилда ЭКО ИКСИ мавсуиаги докторлик диссертациясини ёқлади.

Асадов Хусан Даминович Ўзбекистондаги шифокорлардан биринчилардан бўлиб Япониядаги Фукусима тиббиёт университетида “Андрология ва ёрдамчи репродуктив технологиялар “ дастури бўйича таълим олган, шунингдек, Франкфуртда (Германия), Дейтрод ва Чикагода (АҚШ) ўқиган.  

Бир неча бор Москвадаги Акушерлик ва гинекология институтида академиклар Куликов ва Леонов устозлигида таълим олган.

Туркиядаги «Acibadem» ва «Medical Park» клиникаларида бир неча карра ўқиб келган.

ТошВМОИ да соғликни сақлашни ташкил этиш ва тиббиёт менежменти масалалари бўйича таълим курсини битирган.

2001 йилда Асадов Х.Д. Ўрта Осиёда биринчи бўлиб «YANGI INSON» репродуктив клиникасини ташкил этди, унга то ҳозирги кунга қадар раҳбарлик қилиб келмоқда.

Шунингдек у Тошкент давлат шифокорлар малакасини ошириш институти урология ва оператив нефрология кафедрасининг доцентидир.